Меҳнат мигрантлари уй олиш учун “labormigration.uz” дастурий мажмуасидан рўйхатдан ўтмоқда

Автор admin

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 20 августдаги “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги фармонига асосан уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда кўп квартирали уйлардан 3 минг 462 хонадон ажратилиши белгиланган.

Юртимизда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун турли хорижий давлатларга жўнаб кетаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур ҳуқуқий, ижтимоий, ахборот-маслаҳат ёрдами кўрсатиш ва моддий жиҳатдан кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори кўра, турар жойга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари уй олиш учун “Labormigration.uz” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтмоқда. 

“Labormigration.uz” дастурий мажмуасидан рўйхатдан ўтган фуқароларга Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан тасдиқнома берилади. Меҳнат мигрантлари мазкур тасдиқнома асосида вилоят, туман, шаҳар комиссияларига ариза топширади. 

Ажратиладиган хонадонлар ҳудудлар кесимида:

1. Қорақалпоғистон Республикаси – 210 та 

2. Андижон вилояти – 420 та 

3. Бухоро вилояти – 240 та 

4. Жиззах вилояти – 120 та 

5. Қашқадарё вилояти – 300 та 

6. Навоий вилояти – 60 та 

7. Наманган вилояти – 300 та 

8. Самарқанд вилояти – 450 та 

9. Сурхондарё вилояти – 270 та 

10. Сирдарё вилояти – 90 та 

11. Тошкент вилояти – 180 та 

12. Фарғона вилояти – 420 та 

13. Хоразм вилояти – 240 та 

14. Тошкент шаҳри – 162 та 

Жами: 3462 та

Жорий йилнинг 4 май ҳолатига кўра, “labormigration.uz” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган фуқаролар ҳудудлар кесимида:

1. Қорақалпоғистон Республикаси – 21 та

2. Андижон вилояти – 58 та

3. Бухоро вилояти – 64 та

4. Жиззах вилояти – 7 та

5. Қашқадарё вилояти – 15 та

6. Навоий вилояти – 13 та

7. Наманган вилояти – 36 та

8. Самарқанд вилояти – 28 та

9. Сурхондарё вилояти – 46 та

10. Сирдарё вилояти – 8 та

11. Тошкент вилояти – 1 та

12. Фарғона вилояти – 28 та

13. Хоразм вилояти – 185 та

14. Тошкент шаҳри – 9 та

Жами: 519

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати